Месси даҳшатли кўрсаткич қайд этди

20 апрель,2017, 09:10 1138

Месси даҳшатли кўрсаткич қайд этди

 

“Барселона” жамоаси ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинида “Камп Ноу”да “Ювентус” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлабки учрашувда туринлилар 3:0 ҳисобида зафар қучгани туфайли Массимилиано Аллегри жамоаси ярим финалга чиқди, каталонияликлар эса мусобақа билан хайрлашди.

Мазкур ўйинда “Барселона” етакчиси Лионель Месси жуда ёмон натижани қайд этди. Аргентиналик ҳужумчи “Ювентус” дарвозаси томон 5 та ҳужум уюштиришга эришди ва уларнинг барчаси самарасиз якун топди.

Месси бундай ёмон кўрсаткични 2011 йил сентябрида, Беларуснинг БАТЭ клубига қарши учрашувда қайд этган. Месси БАТЭга қарши учрашувда олти марта ҳужумлардан самарасиз фодаланган.