Месси илк бор Буффон дарвозасини ишғолэтди ёхуд "Барселона" "Ювентус"дан "реванш" олди(видео)

Ҳозиргина ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Ювентус" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар Месси(2 та) ва Иван Ракитичларнинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, Месси  учун бугунгу голлар "Ювентус" посбони Жанлуиджи Буффон дарвозасига киритилган илк голлар сифатида тарихда қолди. Лео бунга қадар Буффонга қарши кечган 3 баҳснинг бирортасида гол кирита олмаган эди.

Қуйида ушбу ўйинда юзага келган хавфли вазиятлар ва голларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!