Месси жорий йил "Барселона" сафидаги 40-учрашувида 40-голини киритди

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 5-турида “Барселона” ўз майдонида “Эйбар”ни 6:1 ҳисобида тор-мор келтирди.

Ушбу баҳсда каталонияликлар етакчиси Лионель Месси ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди. Қайд этиш лозимки, 30 ёшли аргентиналик футболчи шу куни “кўк-анор ранглилар” таркибида 2017 йил ҳисобида ўзининг 40-учрашувини ўтказди ва ушбу баҳсларда киритган голлари сонини 40тага етказиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Месси жорий мавсум  ўз ҳисобига жами 12та гол ёздириб қўйишга эришди. Шуларнинг 9таси Ла Лига баҳсларида, 2таси Чемпионлар лигасида ва қолган 1таси Испания суперкубогида киритилган.

Маълумот учун, Месси айни дамда чемпионат баҳсларида яққол тўпурар бўлиб турибди (9та гол). У бу борада энг яқин таъқибчиси ҳисобланган “Валенсия” ҳужумчиси Симоне Зазани нақд 5та голга ортда қолдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!