Месси мухлисларга мурожаат қилди

24 апрель, 22:35 872

Месси мухлисларга мурожаат қилди


“Барселона” клуби Лионель Месси ўзининг Facebook саҳифасида “Реал” (3:2) устидан қозонилган ғалабадан сўнг мухлисларга мурожаат қилди.

Биз “Сантьяго Бернабеу”га уч очко учун борган эдик ва чемпионлик учун курашни давом эттирамиз. “Барселона” олдида бунинг учун машаққатли йўл бор, аммо биз уйга мақсадимиз учун навбатдаги қадамни ташлаганимиздан хурсандмиз, – деб ёзади Месси.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси мазкур баҳсда дубль қайд этди. Унинг ғалаба тўпи ўйин тугашига 30 сония қолганида киритилди.