Месси ўғлининг футболга қизиқмаслигини тан олди

14 март, 19:20 555

Месси ўғлининг футболга қизиқмаслигини тан олди

Каталониянинг "Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси гарчи ўғли унинг ўйинларини кўриш учун стадионга тез-тез ташриф буюриб турсада, футболга  унчалик қизиқиши йўқлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Ўғлимга футбол унчалик ёқмайди. У "Камп Ноу"га тез-тез келиб туради, аммо у ашаддий футбол мухлиси эмас. Тьяго Луис Суареснинг ўғлига ўхшамайди. Суареснинг ўғли кун бўйи тўп билан ўйнаса ҳам зерикмайди", - дейди аргентиналик футболчи 101 Great Goals нашрига.