Месси она шаҳрида Антонелла Рокуццога уйланди (Фото)

 

Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси узоқ йиллик умр йўлдоши Антонелла Роккуццога уйланди.

Тўп келин-куёвнинг она шаҳри – Росариода бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, тўйга 250 меҳмон ташриф буюрди.

Улар орасида Мессининг жамоадошлари – Неймар, Луис Суарес, Жерар Пике ва унинг аёли Шакира, шунингдек, Карлес Пуйоль, Гонсало Игуаин, Ди Мария ва Серхио Агуэро каби терма жамоадаги шериклари ҳам келган.  

Қайд этиш жоиз, 30 ёшли Месси ва 29 ёшли Антонелланинг икки ўғил фарзанди бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!