Месси собиқ устози ва клуб президентини тўйига таклиф қилмади

7 июнь, 13:40 899

Месси собиқ устози ва клуб президентини тўйига таклиф қилмади

Каталониянинг "Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси ўзининг никоҳ тўйига собиқ устози Луис Энрикени таклиф қилмади. Бу ҳақда sport.es хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи шу йилнинг 30 июнь куни икки ўғлининг онаси бўлган Антонелла Рокуццога расман уйланади.

Хабарларга кўра Месси никоҳ оқшомига шунингдек "Барселона" президенти Хосеп Мария Бартамеуни ҳам таклиф қилмаган. Аммо, тўйда каталонияликларнинг барча аъзолари иштирок этиши кутилмоқда.