Месси таваллуд айёмини оиласи даврасида нишонлади (фото)

25 июнь,2017, 13:05 767

Месси таваллуд айёмини оиласи даврасида нишонлади (фото)

Хабарингиз бор кеча Каталониянинг “Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси 30 ёшга тўлди. Беш карра "Олтин тўп" соҳиби ўзининг таваллуд айёмини оила даврасида нишонлади. Футболчи рафиқаси Антонелла ва ўғли Тьяго билан тушган суратини ўзининг "Инстаграм"даги расмий каналига жойлаштирди.

Маълумот учун, Месси 8 карра Испания чемпиони, 5 марта Испания кубоги ва 7 марта Испания суперкубоги соҳиби, 4 карра Чемпионлар лигаси ғолиби, уч карра УЕФА Суперкубоги ва уч карра клублар ўртасида Жаҳон чемпиони ҳисобланади.