Месси учта сабаб туфайли "Барселона"дан кетмоқчи

16 октябрь,2017, 09:01 1784

Месси учта сабаб туфайли

“Барселона” ҳужумчиси Мессининг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади. Клуб раҳбарияти эса у билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаяпти. Ҳатто футболчига жамоада қолиши учун 89 млн фунт таклиф қилинди, ваҳоланки, Месси ҳафтасига 557 минг фунт маош олади.

Месси кейинги йил ёзида “Манчестер Сити”га ўтиш вариантини кўриб чиқмоқчи. Бунга уни учта сабаб мажбур қилмоқда. Биринчиси Неймарнинг “ПСЖ”га ўтгани, иккинчиси клуб бошқарувига Эрнесто Вальверденинг келгани, учинчиси эса Каталониядаги сиёсий можаролар.

“Манчестер Сити” раҳбарияти Мессининг агенти билан жуда кўп маротаба учрашишди. Агар футболчи шартномасини узайтирмаса, ёзда “Манчестер Сити”га текинга ўтиши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.