Месси ва Дибала бу мавсум жарима майдони ташқарисидан энг кўп гол киритмоқда

“Барселона” форварди Лионель Месси ва “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала жорий мавсум жарима майдони ташқарисидан гол уриш борасида Европанинг кучли бешлик чемпионатларида етакчилик қилишмоқда.

Аниқроғи, ушбу икки аргентиналик футболчилар ҳисобида ҳозирча 7тадан шундай гол мавжуд.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум Ла Лигада жами 29та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 26та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. А Сериянинг 25та баҳсида майдонга тушган Дибала ҳисобида эса ҳозирча 18та гол ҳамда 4та голли узатма мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!