Месси ва Икарди терма жамоага чиқирилди

20 май,2017, 12:16 436

Месси ва Икарди терма жамоага чиқирилди


Аргентина футбол ассоциацияси июнь ойида Бразилия (9 июнь, Мельбурн) ва Сингапур (13 июнь, Сингапур) терма жамоаларига қарши бўладиган ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун термага чақирилди.

Таркибда жами 20 футболчи бўлиб, Улар орасида “Интер” етакчиси Мауро Икарди ҳам бор. Ҳужумчи сўнгги марта 2013 йили термага чақирилган эди. У атиги бир марта термаси шарафини ҳимоя қилган.

Бундан ташқари “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси таркибдан ўрин олган. Маълумотларга кўра, Аргентинанинг янги бош мураббийи Хорхе Сампаоли тайинланиши кутилмоқда.