Месси ва Маскерано Москвага келишди (видео)

Каталониянинг “Барселона” клуби аъзолари Лионель Месси ва Хавьер Маскерано Аргентина терма жамоаси сафида Россияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун Москва шаҳрига етиб келишди. Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Россияда жами 2та ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. Унга кўра аргентиналиклар дастлаб 11 ноябрь куни Россияга қарши майдонга тушишса, орадан уч кун ўтиб Краснодар шаҳрида Нигерия термасига қарши ўйин ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!