"Месси" ва "Неймар" жиноят устида қўлга олинди

 

Жаҳон футболи юлдузи Неймарнинг ватани Бразилияда ғалати воқеа содир бўлди. Бразилиянинг Риу-Гранди-ду-Сул штати полицияси қуролланган жиноятчилардан икки нафарини қўлга олди.

Бу жиноятчилар "Месси" ва "Неймар" бўлиб чиқди.

Маълум бўлишича улар жиноят содир этаётган пайтда футбол мухлисларининг севимли ўйинчилари - Лионель Месси ва Неймарнинг "Барселона"даги футболкиларини кийиб олишар экан.

Шунингдек, жиноятчилар айри "ишлари"да каталонияликларнинг яна бир тўпурари - Луис Суарес номи битилган футболкалардан фойдалангани ҳам аниқланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!