Месси ва Суареснинг хотинлари Барселонада оёқ кийим дўкони очишмоқчи

18 май,2017, 12:05 665

Месси ва Суареснинг хотинлари Барселонада оёқ кийим дўкони очишмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг рафиқаси Антонелло Рокуццо Барселона шаҳрида оёқ кийим дўкони очмоқчи. Унга эса Луис Суареснинг аёли шериклик қилади.

Испаниянинг Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, бу бизнеснинг очилиши Мессининг "Барселона"дан кетмаслигини англатади ва аргентиналик футболчи тез орада каталонияликлар билан амалдаги шартномасини узайтиради.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.