Месси ва Вератти Парижда нималар ҳақида гаплашишди?

15 март, 23:20 705

Месси ва Вератти Парижда нималар ҳақида гаплашишди?

Каталониянинг "Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси ва ПСЖ аъзоси Марко Вератти "Кам Ноу"да (6:1) бўлиб ўтган фантастик ўйиндан сўнг ўзаро кўришиб қолишди.
Sky Sport мухбири Алессандро Алсиатонинг сўзларига кўра аргентиналик футболчи оиласи билан мароқли дам олиш учун Париждаги Диснейлендга ташриф буюрган ва у ерда кутилмаганда Вератти билан учрашиб қолган. Ҳар иккала футболчи бир неча дақиқа ўзаро суҳбатлашишган. Шунда улардан бири иккинчисидан сўраган: "Сен ёзда бизга ўтасанми?". Аммо, бу сўзни қайси футболчи айтганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ раҳбарияти Месси борасида каталонияликларга кўплаб таклифлар юборишган. Ўз навбатида "Барселона" ҳам Вераттининг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.