Месси яна бир бор ўз номини тарихга ёздириб қўйди

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси кеча “Бетис”га (5:0) қарши баҳсда ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 30 ёшли аргентиналик футболчи сўнгги 10та мавсумда барча мусобақаларда жами 25тадан кўп гол урган Ла Лигадаги ягона футболчига айланди.

Бундан ташқари Месси ўз фаолияти давомида илк бор кетма-кет 5та учрашувда жамоаси голларига ассистентлик қилди.

Маълумот учун, Лео жорий мавсум Ла Лигада жами 20та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!