Месси яна молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда

Испания полицияси “Барселона” хужумчиси Лео Мессини даромадларни яширишда гумон қилмоқда. Бу ҳақида L’Equipe нашри хабар беряпти.

Манбада ёзилишича, терговчилар 2012-13 йилларда “Месси” номидаги фонднинг хайрия учрашувлардан олган даромадларини қўриб чиқишган. Жамғарма ҳисобига 300 минг евро маблағ келиб тушгани маълум бўлди, қолган пуллар қаерга кетгани номаълум. Далиллар етишмовчилиги туфайли Месси устидан жиноий иш қўзғатилмади.

Маълумот учун, Месси бир мавсумда 100 миллион евродан кўп даромад топади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!