Мессини ЕЧЛдаги 100-голи билан тақдирлашди

Кеча УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган “Барселона” ҳамда “Рома” (4:1) клублари ўртасидаги баҳсдан олдин каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Мессини ЕЧЛдаги голлари сони 100тага етгани сабаб махсус тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда “Барселона” афсоналаридан бири, яқин ўтмишнинг энг кучли ҳимоячиси Карлес Пуйол иштирок этди ва собиқ жамоадошига ушбу юбилей муносабати билан махсус совринни топширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!