Мессининг Чемпионлар лигасидаги голлари сони 100тага етди

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқич жавоб баҳсида “Барселона” ўз майдонида “Челси”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, учрашувда дубль қайд этган каталонияликлар форварди Лионель Месси ЕЧЛдаги голлари сонини 100тага етказиб олди. Айтиш керакки, бу борада 100талик довондан ошган илк футболчи “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобланади. 30 ёшли аргентиналик футболчи бу натижани қайд этган иккинчи футболчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!