Мессининг биринчи агенти: Лионель "Реал"да ўйнаши ҳам мумкин эди

25 июнь,2017, 08:55 642

Мессининг биринчи агенти: Лионель

Хабарингиз бор, кеча “Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси 30 ёшга тўлди. Тирик футбол афсонасининг биринчи агенти Орасио Гажолининг сўзларига кўра Леонинг тақдири ҳозиргисидан тамомила фарқ қилиши ҳам мумкин эди.

“Соғлигимдаги муаммолар сабаб, менинг Барселонада яшашимга тўғри келди. Бироқ, аслида мен дастлаб Мадридга боришим керак эди. Агар шундай бўлганида, мен Лионелни шуғилланиши учун “Реал”га олиб келган бўлардим ва у ҳозир “қироллик клубида” ўйнаётган бўлар эди”, - дейди Гаджоли Globo Esporte нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Месси Испанияга 2000 йилда келган.