Мессининг дубли "Барселона"га "Реал" устидан муҳим ғалабани тақдим этди

24 апрель, 02:00 1041

Мессининг дубли

Ҳозиргина Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида Испания Ла лигасининг 33-туридан ўрин олган марказий баҳс ўз ниҳоясига етди. Мухлислар ушбу турда орзиқиб кутилган "Эл-Класико"ни гувоҳи бўлишди.

Голларга бой кечган учрашувда "Барселона" Лионель Мессининг дубли ва Иван Ракитичнинг голи эвазига "Реал"ни мағлубиятга учратди. Чемпионлик тақдирини ҳал қилувчи ушбу баҳсдан сўнг Ла лигага яна интрига қайтди.

Мадрид, «Сантьяго Бернабеу» стадиони

«Реал» – «Барселона» – 2:3 (1:1)

Голлар: Каземиро 28, Родригес 85 — Месси 33, Ракитич 73, Месси 90+2

«Реал»: Навас, Карвахаль, Рамос, Начо, Марсело, Кроос, Каземиро (Ковачич 70), Модрич, Бэйл (Асенсио 39), Бензема (Родригес 82), Роналду.

Бош мураббий: Зинедин Зидан.

«Барселона»: Тер Штеген, Альба, Умтити, Пике, Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Алькасер (Гомеш 70), Месси, Суарес.

Бош мураббий: Луис Энрике.

Огоҳлантришлар: Каземиро 12, Умтити 39, Ковачич 81.

Четлатиш: Рамос 77.

Бош ҳакам: Эрнандес Эрнандес.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.