Мессининг ғазаби қайнади. Чунки Роналду...

12 май, 02:51 1606

Мессининг ғазаби қайнади. Чунки Роналду...

“Don Ballon”нингхабар беришича, “Барселона” клуби форварди Лионел Месси “Олтин тўп” учун асосий номзодлар қаторига киритилмаганидан дарғазаб бўлган.

Олдинроқ, “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар Криштиану Роналду, Жанлуиджи Буффон, Антуан Гризманн ва Килиан Мбаппелар эканлиги айтилган эди.

Аргентиналик футболчининг фикрича, 2017 йилги “Олтин тўп”ни қўлга киритиши учун барча асослар бор эди. Фақат, бош мураббий Луис Энрикенинг тактика борасидаги хатоси ва Матьё, Андре Гомеш, Пако Алкасер каби футболчиларнинг кучсиз ўйини бунга сабаб бўлди деб ҳисобламоқда 29 ёшли футболчи.