Мессининг кечаги ўйиндаги “қўрқинчли” статистикаси

CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида ПСЖ ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди. Учрашув кутилмаганда каталонияликларнинг йирик мағлубияти билан якунланди – 4:0.

Tecno

Эътиборлиси, “кўк-анор ранглилар” етакчиси Лионель Месси кечаги ўйин давомида рақиб дарвозаси томон бирор маротаба ҳам зарба бера олмади. Энг аҳамиятлиси беш карра “Олтин тўп” соҳиби парижликлар жарима майдонида бирор марта ҳам тўпга тегинмади. Таъкидлаш керакки, бу ҳолат Мессида мавсумда биринчи бор содир бўлмоқда.

Аргентиналик футболчининг кечаги учрашувдаги статистикаси жуда ҳам дахшатли кўриниш олди: гол – 0, аниқ узатма – 0, дарвоза томон зарба – 0, вазиятлар яратиш – 0, аниқ узатмалар – 15%.

Айтиш лозимки “Барселона” кечаги мағлубиятдан сўнг чорак финалга чиқиш масаласини ўзи учун жуда ҳам қийинлаштириб юборди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!