Мессининг отаси “Барселона”га мураббий топди

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси жамоанинг айни дамдаги бош мураббийи Луис Энрикенинг фаолиятидан қониқмаяпти. El Confidencial нашри тарқатган хабарга кўра катта Месси “Барселона”га айни дамда “Севилья”ни бошқараётган Хорхе Сампаолини олиб келинишини истамоқда.

Айтиш керакки, ПСЖга (4:0) қарши ўтган Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи дастлабки баҳсида қайд этилган шармандали мағлубиятдан сўнг Луис Энрикенинг “кўк-анор ранглилар” сафидаги келажагини сўроқ остида қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Энрикенинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз якунига етади. Сампаолининг эса андалусияликлар билан 2018 йилга қадар шартномаси бор.

Маълумот учун, 2013 йилда айнан Мессининг оиласи тавсияси билан Херардо Мартино “Барселона” бошқарувига келган ва ўзининг дебют мавсумидаёқ истеъфога чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!