Мессининг собиқ устози БАА бошқарувида илк ғалабасига эришди

ФИФА кунларидан фойдаланиб, аксарият терма жамоалар ўртоқлик назорат учрашувида майдонга тушмоқдалар. Жумладан, Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Эдгардо Бауса бошлиқ БАА термаси Лаос терма жамоасига қарши ўртоқили ўйинини ўтказди.

Мессининг собиқ устози учун араб диёридаги илк ўйин бўлган мазкур ўйинда амирликлар 4:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.

“Ал-Жазира” футболчиси Али Мабхут дублга эришган бўлса, Ахмад Халил хамда Тариқ Ахмадлар ҳам ўз исмларини таблога ёзидириб қўйишнинг уддасидан чиқишди.

Ўртоқлик ўйини

БАА – Лаос 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 13 Али Мабхут, 2:0 – 38 Ахмад Халил, 3:0 – Али Мабхут, 4:0 – 70 Тариқ Ахмад.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!