Мессининг янги шартномасидаги трансфер нархи маълум қилинди
Испаниянинг “Барселона” клуби яқин соатларда Лионель Месси билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда олдинроқ хабар бериб ўтгандик.
Marca нашрининг маълум қилишича, Мессининг каталонияликлар билан тузадиган янги шартномасидаги тарнсфер нархи 300 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот ўрнида, томонлар 2021 йилгача бўлган битимни имзолашади. Қолаверса, ўзаро келишиб яна бир йилга узайтирилиши ҳам мумкин. Айни пайтда шартнома тайёр. Фақат 15 июль куни клуб раҳбарлари ва футболчи шартномага ўз имзоларини қўйишса, бўлгани.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳужумчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзигача амал қилади.
Фикрлар