Месут Ўзил "Интер" қизиқишларига сабаб бўлмоқда

Германия терма жамоаси ҳамда Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил “Интер” жамоасининг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Маълумотларга кўра миланликлар 29 ёшли футболчининг трансфери учун қишдаёқ курашни бошламоқчи.

Transfer Market Web нашрининг хабар беришича жамоанинг португалиялик ярим ҳимоячиси Жоау Мариу кўрсатаётган ўйин “нерадзуррилар” раҳбариятини қониқтирмаяпти ва улар Мариунинг ўрнига айнан Ўзилнинг номзодини кўриб чиқишмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ўзил бу мавсум ҳозирча ўзини кўрсата олмаяпти. У жорий мавсум АПЛнинг бор йўғи 4та учрашувида майдонга тушди ва ушбу ўйинларда ўз ҳисобига ҳеч қандай аниқ зарба ёздириб қўйишга эришмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!