“Металлоург” – “Шўртан” учрашувидан кейинги фикрлар

1 апрель,2017, 14:53 364

“Металлоург” – “Шўртан” учрашувидан кейинги фикрлар

 

“Металлург” – “Шўртан” учрашувидан кейин жамоа раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Даставвал журналистларнинг саволларига “Шўртан” бош мураббийи Александр Волков жавоб қайтарди. Бу ҳақда “Металлург” расмий сайти хабар бермоқда.

Александр Волков, “Шўртан” ФК бош мураббийи: - Бугун мухлислар жуда қизиқарли, муросасиз ўйиннинг гувоҳи бўлишди. Афсуски битта ўйинда иккита гол киритиб ҳам мағлуб бўлдик. Аслида битта гол ютуққа етарли бўлиши мумкин. Биз йўл қўйилган хатолар устида ишлаймиз. Насиб бўлса, ишқибозларимизни кейинги ўйинларда хурсанд этамиз, деган умиддаман. “Металлург”ни ва унинг мухлисларини эса мавсумдаги биринчи ғалабалари билан табриклайман, - дейди Александр Волков.

Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Иккита мағлубиятдан кейин мазкур учрашувда жамоамизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Буни ўйинчиларимиз ҳам, мураббийларимиз ҳам тушуниб туришганди. Шу боисдан ҳам биринчи навбатда биз футболчиларнинг психологияси билан ишладик. Уларни руҳан ўйинга тайёрладик. Натижасини кўрдингизлар. Агар яратилган вазиятлардан янада унумли фойдаланганимизда ҳисоб бунданда йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. “Шўртан” жамоасига кейинги баҳсларда омад тилаймиз, - дейди Шавкат Саидов.

Ўхшаш хабарлар