Металлург” – “Локомотив” учрашуви ўтказиладиган жой ўзгарди

Биласиз, 18 августдан Олий Лигада 18-тур учрашувларига старт берилади. 

Бу сафар мусобақа жадвалининг якка пешқадами “Локомотив” жамоаси Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши баҳс юритади. Ёдингизда бўлса, мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви Бекободдаги стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб Тошкентда ўтказилган эди.

Маълум сабабларга кўра, ушбу икки жамоанинг иккинчи даврадаги қарама-қаршилиги ҳам пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда "Локомотив" расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаб ўтамиз, учрашув 18 август куни соат 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!