“Металлург” – “Қўқон-1912”. Кичик устунлик қўқонликлар томонида

 

16 март куни Суперлига 3-турида Бекободнинг “Металлург” клуби ўз майдонида "Қўқон-1912" футболчиларини қабул қилади. Қўқонликлар матбуот хизмати мазкур учрашувга доир маълумотлар тақдим қилди.

Ўзаро 17-тўқнашув

Ўзбекистон чемпионатида бу икки жамоа шу кунга қадар ўзаро 16 марта майдонга тушган. Мазкур учрашувларнинг 8 тасида "Қўқон-1912" вакилларининг қўли баланд келган. Олтита баҳсда “Металлург” ғалаба қозонган. Иккита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 26 очкони қўлга киритган. Бекободликлар ҳисобида 20 очко мавжуд .

Йирик ғалабалар

"Қўқон-1912" бекободликларни уч марта йирик ҳисобда доғда қолдиришган - 1999 йилда 5:1, 2003 йилда 4:0, 2017 йилда 3:0. Ўз навбатида “Металлург” ҳам икки марта "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган – 2000 йилда 6:1, 2017 йилда 3:0.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранглар эса ушбу жамоаларнинг биринчи ва иккинчи учрашувларида яъни, 1998 йилдаги баҳсларда қайд этилган. 19 йилдан бери бу клублар тўқнашувида дуранг натижа кузатилаётгани йўқ.

Бекободдаги ўйинлар ҳақида

Жамоаларнинг Бекободда ўтказилган саккизта ўйинида олти марта мезбонлар зафар қучишган. "Қўқон-1912" Бекободдаги баҳсларида битта ғалаба ва битта дуранг натижа қайд этилган. Қўқонликлар 2002 йилда Бекободдан уч очко билан қайтган.

Бекободда ўтган учрашувлар:
22.09.2017 Металлург – Қўқон 1912 3:0
30.04.2016 Металлург – Қўқон 1912 3:1
06.06.2015 Металлург – Қўқон 1912 2:1
14.05.2003 Металлург – Қўқон 1912 3:1
23.03.2002 Металлург – Қўқон 1912 0:2
20.09.2000 Металлург – Темирйўлчи 6:1
18.04.1999 Металлург – Темирйўлчи 2:0
29.05.1998 Металлург – Темирйўлчи 1:1

Ҳакамлар

“Металлург”(Бекобод) – “Қўқон-1912” (Қўқон) ўртасидаги учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.

“Металлург” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон).
Назоратчи:  И. Нехочин (Наманган).
Комиссар:  Р. Черников

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!