"Металлург" - "Қўқон-1912" ўйини Олмалиқда эмас, барибир Бекободда ўтадиган бўлди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигаси 3-тури доирасида Бекободнинг "Металлург" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади. Илгарироқ, "Металлург" матбуот хизмати мазкур ўйин маълум сабабларга кўра Олмалиқда ўтиши борасида хабар тарқатган эди.

Бироқ кейинчалик, клуб матбуот хизмати бу ноаниқ хабар учун ўзр сўради ва ўйин Бекободда ўтиши маълум бўлди.

"Асосий таркиблари ўртасидаги ўйин Олмалиқ шаҳрида бўлади деган бироз ноаниқ ахборотимиз учун узр сўраймиз! Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигасининг талаби ва тавсиясига биноан ўйин фақат Бекобод шаҳрида, белгиланган вақтида ўтказилади.

Демак, 16 март куни соат 18:00 дан сиз азизларни "Металлург" стадионида кутамиз!", - дейилади клубнинг расмий баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!