"Металлург" "Пахтакор" ёшлари билан ўйнади

Суперлига мусобақасидаФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан “Металлург” жамоаси мураббийлари унумли фойдаланиб, бугун Қибрайдаги ўқув-машғулот масканида назорат учрашувини ўтказишди. Рақиб “Пахтакор” жамоаси ёшлар таркиби бўлди ва ўйинда бекободликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

“Металлург”нинг тажрибали ўйинчилари томонидан киритилган тўртта голга "ёш пахтакорчилар" жавоб қайтара олмади – 4:0. Голларнинг учтаси биринчи таймда, биттаси эса иккинчи бўлимда киритилди.

Ўйинда Суперлига вакиллари йирик ҳисобда ғалаба нашидасини суришган бўлишса-да, "ёш пахтакорчилар"нинг хатти-ҳаракати ҳам мухлис-у мутахассисларга манзур бўлди. Бекободликларнинг ҳимоя чизиғи ҳамда дарвозабони ишончли ўйнаманида "ёш шерлар” ўзлари учун анча ижобий натижани қайд этишлари эҳтимоли ҳам йўқ эмасди.

Назорат ўйини

“Металлург” – “Пахтакор” (Ёшлар) – 4:0.

Голлар: Ислом Исокжонов (2), Жасур Ҳасанов (9), Павел Пуришкин (17), Зоҳид Абдуллаев (58).

“Металлург”: Жавоҳир Илёсов, Аброр Хусинов, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Дилёрбек Ирматов, Муҳаммад Исаев, Жамшид Юсупов, Шаҳзод Шайманов, Жасур Ҳасанов, Ислом Исоқжонов, Павел Пуришкин.

Иккинчи таймда майдонга тушганлар: Зоҳид Абдуллаев, Жавоҳир Соҳибов, Зафар Тўраев, Павел Смоляченко, Аброр Тошқўзиев, Саиджамол Давлатжонов, Андрей Шипилов, Худойшукур Сатторов, Муҳаммаджон Султонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!