“Металлург” Туркиядаги сўнгги ўйинида мағлубиятга учради

 

Бекободнинг “Металлург” жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкиллаштирилган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини якунлади ва мамлакатимизга қайтиб келди.

Белек шаҳрида бекободликлар йиғин давомида бешта назорат учрашувини ўтказди ва шулардан 3 тасида ғалаба қозонди, иккита учрашувда эса имкониятни бой берди. Йиғиннинг сўнгги куни пойтахт вилояти вакиллари Украинанинг “Днепр” (Черкаск) жамоасига қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мураббийлар штаби жамоа Ўзбекистонга етиб келгач, ўйинчиларга кичик таътил берди. Кейинги йиғин эса чоршанба кунидан эътиборан яна Чирчиқ шаҳрида давом эттирилади.

“Металлург” – “Днепр” – 0:1 (0:0)

18.02.2017 йил. Белек шаҳри.

“Металлург”: Суҳроб Султонов, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Достон Турсунов, Мирғиёс Сулаймонов, Дониёр Одилов, Ислом Исоқжонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Санжар Қодирқулов, Дилмурод Каримов, Зоҳид Абдуллаев.

Захира: Зафар Сафоев, Аюбхон Нўъмонов, Дониёр Исмоилов, Алишер Зиёвуддинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Умид Раҳимов, Камронбек Копадзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!