“Металлург-W” аёллар жамоаси 3 карра Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди

 

Бугун, 18 ноябрь куни  аёллар ўртасида XVI Ўзбекистон Кубоги финал беллашуви бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда Бекободнинг “Металлург-W” ва Тошкентнинг “Бунёдкор-W” жамоалари ўзаро кураш олиб борди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда “Металлург-W” вакилалари ўз рақибини 3:1 ҳисобида иродали тарзда таслим қилишга муваффақ бўлди ва ўз тарихида учинчи бор мамлакат Кубоги соҳибига айланди.  

Бундан аввал бекободликлар 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишган эди. Аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубогини энг кўп – 9 марта “Севинч” жамоаси қўлга киритган. “Андижанка” вакилалари эса тўрт марта мамлакат Кубогини боши узра кўтарган.

XVI Ўзбекистон Кубоги
18 ноябрь, шанба
Тошкент, “ЖАР” стадиони

“Бунёдкор-W” (Тошкент) – “Металлург-W” (Бекобод) 1:3

Голлар: Наргиза Абдурасулова (6) – Маҳлиё Сарикова (12, 74), Диёра Ҳабибуллаева (84)

Огоҳлантиришлар: Саида Галимова (25) – Маҳлиё Сарикова (35), Ирода Турдалиева (71)

“Бунёдкор-W”: Ольга Кахарова, Наргиза Абдурасулова, Мария Моисеева (Дарина Федосенко, 69), Саида Галимова, Екатерина Сельникова, Лидия Цема, Умида Зоирова, Эъзоза Шарипова (Тожинисо Рашидова, 85), Дилноза Бектемирова, Солиҳа Ҳусниддинова, Луиза Садирова.

“Бунёдкор-W”: Гуландон Бойматова, Зумраджон Назарова, Насиба Хожиева, Иродахон Турдалиева (Юлдуз Набиева, 62), Махфуза Туропова (Зиёда Ирисбоева, 90), Маҳлиё Сарикова, Феруза Турдибаева (Жамолова Нигина, 90), Холида Дадабоева, Мавлуда Мунавварова, Диёра Ҳабибуллаева (Лутфинисо Ҳамидова, 88), Людмила Карачик (Диёра Эркинова, 90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!