"Металлург" ўртоқлик ўйинида "Андижон" билан дуранг ўйнади


Бекободнинг “Металлург” жамоаси январь ойи ҳисобидан сўнгги назорат учрашувини бугун “Бунёдкор” академияси майдонида “Андижон” жамоасига қарши ўтказди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қизиқарли кечган учрашувда жамоалар ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди – 0:0.
Мазкур назорат учрашувида ҳам Андрей Шипилов жамоа ихтиёрида кўрикда бўлиб турган ўйинчиларга кўпроқ эътибор қаратди. Ўз навбатида асосий таркибнинг баъзи ўйинчиларида кичик жароҳат борлиги сабаб майдонга туширилмади.
Навбатдаги ҳафта йиғинидан кейин мураббийлар штаби кўрикда бўлиб турган бир қатор ўйинчиларга жавоб беришди. Келгуси ҳафтадан эса “Металлург” тайёргарликни Тошкент вилоятида давом эттиради.

“Металлург” – “Андижон” – 0:0.

27 январь 2018 йил. Назорат учрашуви. “Бунёдкор” академияси.

“Металлург”: Никита Рибкин, Шерзод Файзиев, Аброр Хусинов, Аброр Тошқўзиев, Дилёрбек Ирматов, Шаҳзод Шайманов, Павел Смоляченко, Жасур Ҳасанов, Соҳибжамол Давлатжонов, Ислом Исоқжонов, Орифхўжа Абдухолиқов.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Зафар Сафаев, Дониёр Ҳошимов, Алишер Мирзаев, Худойшукур Сатторов, Андрей Шипилов-junior, Алишер Зиёвуддинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Тимур Толипов, Нодир Мавлонов, Маъруф Жумаев, Павел Пуришкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!