“Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувига доир маълумотлар

Жума куни "Қўқон-1912" футболчилари Бекободда “Металлург”га қарши майдонга тушишади. Қўқон клуби матбуот хизмати “Металлург” – “Қўқон-1912” жамоаларининг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотни ҳавола этди.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу кунга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 15 бора тўқнаш келишган. Мазкур учрашувларнинг 5 тасида бекободликларнинг қўли баланд келган. Иккита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Саккизта ўйинда эса қўқонликлар муваффақият қозонишган. Тўплар нисбати – 21-27, жамоамиз фойдасига.

Мазкур учрашувларда “Металлург” 17, “Қўқон 1912” жамоаси 26 очкога эга бўлган.

Бекободда бўлиб ўтган бешта учрашув:

30.04.2016 Металлург – Қўқон 1912 – 3:1

06.06.2015 Металлург – Қўқон 1912 – 2:1

14.05.2003 Металлург – Қўқон 1912 – 3:1

23.03.2002 Металлург – Қўқон 1912 – 0:2

20.09.2000 Металлург -Темирйўлчи – 6:1

Мавсумдаги тўртинчи учрашув

Қўқонликлар Рустам Мирсодиқов шогирдлари билан ушбу мавсумда тўртинчи бор тўқнаш келишмоқда. Биринчи даврада Қўқонда ўтган (7-тур) баҳсда мезбонларнинг Суҳроб Бердиевнинг учта голи эвазига рақибни йирик ҳисобда доғда қолиришган эди.

Бундан ташқари, бу жамоалар Ўзбекистон кубоги 1/8 финалда ҳам ўзаро майдонга тушишди. Қўқондаги баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Бекободдаги учрашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида зафар қучишган. Лекин икки ўйин натижасига кўра, “Қўқон-1912” клуби чорак финалга йўлланма олган.

22 сентябрь куни Бекободда бўлиб ўтадиган “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувини Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадси бошқариб борадиган бўлишди.

Учрашув назоратчиси Бахтиёр Тоғаев.

Виктор Серазетдинов ушбу мавсумда "Қўқон-1912" жамоамисининг битта учрашувида ишлаган. Аниқроғи, 28 июль куни Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги – “Қўқон-1912” – “Насаф” (2:2) ўйинида В.Серазетдинов бош ҳакам вазифасини бажарган.

Олий лига

22-тур

«Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!