Мейвезер Макгрегор билан бўладиган жангда мухлислар олдидаги қарзини узмоқчи

9 август, 19:00 876

Мейвезер Макгрегор билан бўладиган жангда мухлислар олдидаги қарзини  узмоқчи

Беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер Конор Макгрегор билан бўладиган жанг томошабоп ўтишига сўз бермоқда. Мазкур қарама-қаршилик 26 август куни Лас-Вегасда ўтказилиши режалаштирилган.

Бу жанг ҳимоя услубида ўтиши керак эмас. Мен унга томон интилишим шарт. Мен буни шунинг учун қилишим керакки, Мэнни Пакьяо билан бўлган жанг учун қарздорман. Чунки мухлислар ўшан жангимдаги ҳаракатларим учун менда норози. Улар бу жангдан рози бўлишади.

Мен икки йил олдингидагидек жангчи эмасман. Беш йил олдингидай ҳам эмас. Ортда қолган қолиб кетди. Андре Берто сингари жангчилар Флойд Мейвезер билан билан жангда масофани ушлаб тура олмаслиги керак. Аммо ёшим 38 да эканлигини ҳам унутманг. Кўриниб турибдики, бунда бир марта бўлса ҳам бундай жангчига масофани ушлаш керак бўлади. Мен олдингидек эмасман. Мен урушолмайман деб айта олмайман. Шунчаки ёш ўтиб бораётганини таъкидламоқчиман холос, – дейди Мейвезер.