Мэйвезер Макгрегор ва Тошкентга келган Ҳабиб Нурмагомедов жангига ҳалақит қилганми?

3 июнь, 12:50 916

Мэйвезер Макгрегор ва Тошкентга келган Ҳабиб Нурмагомедов жангига ҳалақит қилганми?

 

UFC чемпиони Конор Макгрегорнинг мураббийи Жон Кавана ўз шогирдининг профессионал бокс чемпиони Флойд Мэйвезерга қарши жангга тайёргарлиги ва яқинда Тошкентда меҳмон бўлган аралаш жанг санъатлари устаси Ҳабиб Нурмагомедов ҳақида гапирди.

Видео. ММА бургути Хабиб Нурмагомедов ўзбек паловини итальян таомларидан устун қўяди

Орзулар ушалганда. ММА жангчилари Ўзбекистонда | ФотоРепортаж

Хабиб Нурмагомедов: Ўзбекистон энг кучли боксчиларга эга

- Мэйвезерга қарши бўладиган жанг олдидан кўпчилик менга бокс бўйича дунёнинг энг зўр мураббийлари билан Фредди Роуч билан ҳамкорлик қилишим лозимлигини уқтирмоқда, - дейди Жон Кавана. - Лекин Роуч Мэйвезерга қарши тайёрлаган қайси боксчи муваффақият қозонди? Роуч зўр мураббий. У асосан чап қўлда кучли зарба берадиган боксчилар билан ишлайди. Конорга эса унинг формуласи ёрдам бермайди.

Шунингдек, Жон Кавана Флойд Мэйвезер билан жанг масаласи пайдо бўлгунча, унинг жамоаси Конор Макгрегорнинг Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилишини режалаштираётган бўлган.

- Ҳабиб Мэйвезергача Конорга энг муносиб рақиб сифатида гавдаланганди, - дейди Жон Кавана. У Тони Фергюсон билан жанг қилиши керак эди. Бу баҳсдан кўп нарсани билиб олсак бўларди. Менимча, Ҳабиб Тонини енгарди. Афсуски, жанг бўлмади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.