Мейвезер ва Макгрегор июнда жанг қилади

14 март,2017, 10:35 725

Мейвезер ва Макгрегор июнда жанг қилади


Бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер ҳамда UFC жангчиси Конор Макгрегор ўртасидаги жанг июнн ойида Лас-Вегасда бўлиб ўтиши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, томонлар ўртасидаги жанг шартномаси яқин вақт ичида имзоланиши керак.

Floyd_Mayweather_vs. conor mcgregor

Аввалроқ ирландиялик спортчи жангни Калифорния штатида ўтказиш учун рухсат олган. Лас-Вегасда ўтказиш учун эса Невада штати комиссиядан ижозат олишга тўғри келади. Бу масалага 22 март куни аниқлик киритилади.