Мейвезер ва Макгрегор жанг учун Лас-Вегасдаги аренани банд қилди

15 март,2017, 12:37 963

Мейвезер ва Макгрегор жанг учун Лас-Вегасдаги аренани банд қилди


Маълумки, америкалик боксчи Флойд Мейвезер энг сердаромад спортчилардан саналади. У яқинда яна бир шов-шувли жангни ўтказиш учун рингга қайтиши эълон қилган эди.

Бу эса борган сари ҳақиқатга айланиб бормоқда. Flocombat нашрининг ёзишича, беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони, енгилмас Флойд Мейвезер ва UFC чемпиони Конор Макгрегор июн ойидаёқ рингда учрашиши мумкин.

conor_vs_floyd

Манбада ёзилишича, Лас-Вегасдаги “Ти-Мобайл Арена” аренаси 10 июнига америкалик боксчи ва ирландиялик аралаш жанглар чемпиони ўртасидаги жанг учун банд қилинган.

Аввалроқ ирландиялик спортчи жангни Калифорния штатида ўтказиш учун рухсат олган эди. Лас-Вегасда ташкил қилиш учун эса, Невада штати комиссиясидан рухсат олиш зарур. Бу эса 22 март куни маълум бўлади.