Мезбонлар меҳмонларга "нон" бермаяпти

 

Теннис бўйича АҚШнинг Делрэй Бич шаҳри мезбонлик қилаётган "Delray Beach Open - 2017" халқаро турнирида мезбон тенничилари мухлислари ишончини оқламоқда.

Мукофот жамғармаси 534 625 АҚШ доллари бўлгани мусобақанинг иккинчи даврасида дастлабки учта учрашув ўтказилди ва унда америкалик теннисчиларнинг қўли баланд келди.

Хусусан, учинчи рақамда сараланган Жек Сок испаниялик Гильермо Гарсия-Лопесни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бешинчи рақамли Стив Жонсон эса японияликлар Йосихито Нисиокани 6:4, 6:1 ҳисобида енгиб, мусобақадан чиқариб юборди.

Осиё қитъасининг яна бир вакили Лу Яньсюнь (Тайвань) британиялик Кайл Эдмундга 3:6, 6:3, 2:6 ҳисобида ютқазганидан сўнг турнирни тарк этди.

Иккинчи давра ўйинлари давом этмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!