Мезбонлар олтин медалдан қуруқ қолди

 

Наманганда 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси захирасини шакллантириш ва истеъдодли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ўтказилди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан истеъдодли дзюдочилар қатнашган мусобақанинг ўсмирлар ўртасидаги беллашувларида барча рақибларини мағлубиятга учратган самарқандлик Хуршидбек Чориев, Мардон Равшанов, Бобур Ҳалимов, Муҳаммаджон Хурсанов, хоразмлик Артур Вафоев, Отабек Душамов, Русланбек Отахонов, андижонлик Файзулло Ўринбоев, бухоролик Жамшид Исматов, пойтахтлик Исломбек Равшанқулов шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Қизлар мусобақасида барча учрашувларни ғалаба билан якунлаган қашқадарёлик Муҳайё Аҳматова, андижонлик Наима Отажонова, Мадина Акрамова, Тошкент вилоятидан Чарос Сайфуллаева, Исмигул Куюлова, хоразмлик Ҳалима Қурбонова, пойтахтлик Феруза Усмонова, навоийлик Равза Адашева, фарғоналик Покиза Камолиддинова Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги мусобақада мезбон дзюдочиларнинг бирортаси чемпионлик унвонини қўлга кирита олмади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!