Мигель Коттонинг фаолиятидаги сўнгги рақиби Давид Лемье бўлиши мумкин

10 август, 07:05 283

Мигель Коттонинг фаолиятидаги сўнгги рақиби Давид Лемье бўлиши мумкин

Ўрта вазн тоифасининг IBF версияси собиқ жаҳон чемпиони Давид Лемье (38-3, 33 KO) Мигель Котто билан шу йилнинг декабр ойида рингда учрашмоқчи. Бу ҳақда канадалик боксчининг менежери Камиль Эстефан маълум қилган.

26 август куни Котто ўзининг навбатдаги жангида япониялик Йосихиро Камегаи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади. Шундан сўнг у йил охирига қадар хайрлашув жангини ўтказишни режалаштирган.

26 август куни Котто Калифорнияда рингга чиқади. У ғалаба қозониши шарт ва бу жангга яхши кайфиятда келиши зарур. Декабрда умид қиламизки, Котто Лемье билан куч синашади, — дея Эстефаннинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.