Мигель Коттонинг хайрлашув жанги қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

430

Мигель Коттонинг хайрлашув жанги қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

Биринчи ўрта вазн тоифасида WBO чемпионлик камари соҳиби Мигель Котто (41−5, 33 КО), фаолиятидаги сўнгги жанг қачон ва қаерда бўлишини маълум қилди.

Келаси ҳафта Котто Фредди Роуч мураббийлиги остида машғулотларга киришади, дея хабар беради vRINGe.com сайти.

Ҳозир биз барча рақиблар бўйича ишларни якунлаяпмиз, – дейди Golden Boy Promotions президенти Эрик Гомес BoxingScene нашрига. – Рақиб масаласини шу ҳафта охирига қадар ҳал қиламиз.

Унинг сўзларига кўра, жанг 2 декабрь куни бўлиб ўтиши аниқланган ва пуэрторикалик боксчининг уй аренасига айланиб улгурган – афсонавий Нью-Йоркдаги “Madison Square Garden”да бўлиб ўтади.

Котто айни дамда 37 ёшда. У яна битта жангдан сўнг фаолиятини якунлашини маълум қилган. Шундан сўнг Мигель промоутерлик ишларини йўлга қўйишни ҳамда оиласи учун кўпроқ вақт ажратишни мақсад қилган.