"Милан" 10 йилда қилмаган ишини қилди

Хабарингиз бор кеча Италия А Сериясининг 11-тур марказий баҳсида “Милан” ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эътиборлиси, “россонерилар” ўз майдонида ўтказилган сўнгги 3та ўйиндан буён рақбилари дарвозасига гол кирита олишмаяпти. Аниқроғи, улар бундан аввалги турларда “Сан Сиро”да меҳмон бўлган “Женоа” (0:0) ҳамда “Рома” (0:2) дарвозаларини ҳам ишғол этишолмаган эди.

Қайд этиш лозимки, “Милан” бундай ҳолатга сўнгги бор 2007 йилда тушган эди.

Эслатиб ўтамиз, Винченцо Монтелла шогирдлари айни дамда 11та турдан сўнг 16 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!