"Милан" 2016 йилда деярли 80 млн евро зарар кўргани маълум бўлди

19 май, 21:50 301

Бугун "Милан" клубининг акционерлари иштирокида жамоанинг иқтисодий ҳолати бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда маълум бўлдики, "россонерилар" 2016 йилни 71,9 млн евро зарар билан якунлаган. Football-italia нашрининг хабар беришича клуб келгуси йилда ҳам бу зарардан қутила олмайди. Амалга ошириладиган жиддий инвестициялар натижасида "Милан" уч йилдан сўнг фойдага кириши мумкин.

Бундан ташқари "Милан" раҳбарияти тўрт йил ичида 55-60 минг мухлисга мўлжалланган стадион масаласини ҳам ҳал қилиши керак бўлади.

Таъкидлаш керакки, "россонерилар" янги мавсумдан бошлаб Хитойда ўз брендини оммалаштирмоқчи. Бу борада "Милан" ёзда Чин юртида бир нечта ўртоқлик ўйинларини ўтказади.