“Милан” 90 миллион евро эвазига Мората сотиб олиб, ўзининг тактик схемасини тўлдирмоқчи (Фото)

17 июль,2017, 14:10 849

“Милан” 90 миллион евро эвазига Мората сотиб олиб, ўзининг тактик схемасини тўлдирмоқчи (Фото)

 

Италиянинг “Милан” клуби ўз сафини “Реал” футболчиси орқали тўлдирмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, миланликлар “қироллик клуби” ҳужумчиси Альваро Моратани ўз таркибига қўшиб олишмоқчи. Бунинг учун “россонерилар” мадридликларга 90 миллион евро беришга тайёрлар. Шунингдек, "Милан" Мората орқали ўз тактик схемасини тўлдиришни режалаштирмоқда.

 

Бонуччи Моратани "Милан"га ўтишга кўндирмоқчи

Эслатиб ўтамиз, Мората учун “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқаётганди. Аммо “қизил иблислар” “Эвертон”дан Ромелу Лукакуни сотиб олишди.