"Милан" А Серия билан ҳайрлашган мавсумидаги натижаларини такрорламоқда

“Милан” мураббий алмашганига қарамай ҳамон ўзига кела олмаяпти. Айтиш лозимки, Женнаро Гаттузо бошчилигидаги “россонерилар” А Сериянинг ўтган 17-турида “Верона” меҳмони бўлиб ва якунда 3:0 ҳисобида имкониятни бой беришган эди. Бу эса “Милан”нинг жорий мавсумдаги еттинчи мағлубияти бўлди.

Эътиборлиси, миланликлар бундай ҳолга сўнгги марта 1981/82 йилги мавсумда дучор бўлишган ва якунда А Сериядан қуйи двизионга равона бўлишган эди. Бироқ, мавсумлар оралиғида трансферлар учун 200 млн евро сарфлаган жамоанинг бундай натижалар қайд этиши бироз тушунарсиз бўлмоқда.

Маълумот учун, “Милан” муобақа жадвалида айни дамда 24 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!