"Милан" Белотти учун жиддий курашмоқда

18 май,2017, 18:39 240

“Милан” клуби раҳбарияти “Торино” ҳужумчиси Андреа Белоттини ёзда ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Calciomercato нашри тарқатаётган хабарга қараганда, туринликлар спорт директори Жанлука Петрачи ўтган ҳафтада “Милан” спорт директори Массимилиано Мирабелли билан клуб офисида учрашишга улгурган.

Белоттининг “Торино” билан тузилган шартномасида унинг чекиниш баҳоси 100 миллион евро қилиб белгиланган. “Россонеррилар” эса ушбу нархни пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, “Милан” 23 ёшли ҳужумчи учун 60 миллион евро ва М’Байе Ньянг ёки ярим ҳимоячи Андреа Полилардан бирини қўшиб беришга тайёр.

Қайд этиш лозим, Белоттига “Милан”дан ташқари “Атлетико” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.