"Милан" Чалханоглуга жиддий қизиқиш билдирмоқда

27 июнь, 11:50 202

Леверкузеннинг “Байер” клуби етакчи футболчиларидан бири Хакан Чалханоглу фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Funke Sport нашрининг маълум қилишича туркиялик футболчи “Милан” клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолган.

Хабарларга қараганда ҳозир ҳар икки клуб вакиллари ушбу трансфер масаласини муҳокама қилишмоқда. Унга кўра 23 ёшли футболчининг трансфери “россонирилар”га таҳминан 20-30 млн еврога тушиши мумкин. Таъкидлаш керакки, футболчининг ўзи аллақачон миланликлар билан келишувга эришган.

Маълумот учун, Чалханоглу якунланган мавсум Германия Бундеслигасида 15та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг бундай кам ўйин ўтказишига сабаб, футболчи трансфер қоидаларини бузгани учун ФИФА томонидан жазоланган ва шу сабабли ўтган мавсумнинг ярмини ўтказиб юборишга мажбур бўлган.